Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди. Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан: – Дадажон, кетдикми? – деди. – Қаёққа? – Китоб тарқатгани. – Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали- бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяве- рамиз. – Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишади- ку?.. – Шу сафар чиқмай қўя қолайлик. – Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам. – Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, - ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади. – Хўп бўлади. Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган. Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам- қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди. – Хўш, хизмат. – Салом! – бола салом берди ўз тилларида. – Салом! Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз. – Ташаккур, ҳаракат қиламан. Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди. Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб: – Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, – деб қолди. – Бемалол, – деб унга сўз берди имом. – Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шум ният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Мих- ланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим. Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжид- да такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товуш- лари эшитилди Qayg'udosh kitobidan

Теги других блогов: намаз Голландия имом